Болаликдаги севимли жамоасига хет-трик қилган Коул Палмер
"Челси" АПЛнинг 31-турида "Манчестре Юнайтед"ни меҳмони қилиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 90+9 дақиқасигача "қизил иблислар" олдинда эди, лекин Коул Ралмер икки дақиқани ичида дубль қилиб, жамоасининг ажойиб ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу билан бирга, ўзининг севимли жамоасига хет-трик амалга оширди.
Гап шундаки, Палмер ёшлигида "Манчестер Юнайтед" фанати ҳисобланган.
22 ёшли инглиз Уэйн Рунини кумир сифатида кўрган. вингер интервьюларининг бирида "Манчестер Юнайтед" афсонаси ҳақида шундай дейди: "У менинг болаликдаги қаҳрамоним бўлган".
Палмер ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Сити"дан "Челси"га кўчиб ўтган бўлса-да, жуда яхши мавсум ўтказмоқда. У аллақачон янги жамоаси таркибида 33 та голда иштирок этиб бўлди.
Фикрлар