Болт
Ads

Ямайкалик спринтер – Усэйн Болт 2 сентябр куни “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги хайрия ўйинини жароҳати сабаб ўтказиб юборади.

Болт Лондонда ўтган енгил атлетика бўйича ЖЧда жароҳат олган эди.

Ўшанда, у 4х100 метр масофадаги эстафета баҳсларида йиқилган ва фаолиятидаги сўнгги иштирокида финишга қадар етиб кела олмаган эди.

Спортчининг сўзларига кўра, тикланиш учун 3 ой кетади.