Болт футболчилик фаолиятини бошламоқчи
Ads

8 карра олимпиада ва 11 карра жаҳон чемпиони ҳисобланган ямайкалик спринтер Усэйн Болт кейинги йилдан бошлаб ўзини футболда синаб кўрмоқчи.

“Ҳа, мен югуришни тарк этганимдан сўнг, футболчиликда ўзимни синаб кўрмоқчиман. Мен бу ҳақда аввалги интервьюларимда айтганман ва шундан сўнг кўплаб жамоалар менга таклиф билан чиқишди. Афсуски, мен августда жароҳат олдим ва шундан буён машғулотларда иштирок эта олмаяпман. Умид қиламанки мен 2018 йилда футбол ўйнай оламан”, - дейди Болт ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.