"Бомба" трансфер амалга ошиши мумкин! Роналдунинг дўсти "Ал-Насср" нишонида

"Ал-Насср" "Олимпиакос" ҳимоячиси Марселога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Аарон Домингес хабар берди. 

Греция клубига ўтишдан олдин бразилиялик футболчи 2009-2018 йиллар оралиғида ҳужумчи Криштиану Роналду билан "Реал" Мадрид шарафини ҳимоя қилган. 

Қайд этиш лозим, Саудия Арабистони клуби Кейлор Навасни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

Жорий мавсумда Марсело "Олимпиакос" либосида жами 10 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!