Бонуччи фаолиятини қаерда давом эттиради?

"Милан" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи бир қатор Европа грандларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли италиялик ҳимоячига ПСЖ ҳамда бир қатор АПЛ клублари даъвогарлик қилишмоқда. Бонуччининг агенти Алессандро Луччи ҳам тез орада “россонерилар” раҳбарияти билан учрашиб мижозининг “Сан Сиро”дан кетиши масаласини муҳокарма қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА “Милан”ни икки мавсумга еврокубоклардан дисквалификация қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!