Бонуччи Швеция термасига қарши жавоб баҳсида махсус ниқобда ўйнайди
Ads

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Швецияга қарши бўлиб ўтган плей-оффнинг дастлабки ўйинидан сўнг тиббий текширувдан ўтказилди.

Унга кўра “Милан” сардори ушбу ўйинда швециялик футболчи Ол Тойвоненнинг зарбасидан сўнг бурнини синдириб олган. Sky Sports Italia нашри тарқатган хабарга кўра Бонуччи Швецияга қарши жавоб баҳсида махсус ниқоб билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Италия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги баҳс 13 ноябрь куни Тошкент вақти билан 00:45да “Сан-Сиро” стадионида бошланади.