Бордалас "Реал"га қарши ўйин олдидан учрашувнинг мураккаблигини таъкидлади

BEPUL PROPAN

Бугун "Хетафе" Ла Лиганинг 33-турида "Реал Мадрид"ни қабул қилади. Ушбу учрашув ҳақида жамоа бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 00:30 да старт олади.

"Мен доим айтаман: ҳозир “Реал” билан ўйнаш учун энг яхши вақт эмас. Улар дунёдаги энг кучли жамоалардан бири, ҳали ҳам икки турнирда иштирок этмоқда. Уларда дунёдаги энг кучли таркиблардан бири бор ва улар тўхтовсиз совринлар ютмоқда.

Ҳеч қачон “Реал”га қарши ўйнаш учун қулай вақт бўлмайди – муаммолар ва қийинчиликлар ҳақида биламиз. Ҳар жиҳатдан фарқ катта. Бу жуда ҳам, жуда оғир ўйин бўлади.

Мен улар Испания Кубоги ҳақида ўйлаб қолишган деб ҳисобламайман. Улар ҳали ҳам Ла Лигада кураш олиб боришмоқда ва “Барселона”га яқинлашиш учун ғалаба қозонишлари керак" – деди испаниялик мутахассис.. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув Тошкент вақти билан 00:30 да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию