"Бордо"нинг 21 ёшли футболчиси Германияга кўчиб ўтиши мумкин
“Бордо” клуби ярим ҳимоячиси Малком Германиянинг “Бавария” клуби қизиқиш доирасида эканлиги маълум бўлди.
“Қизиллар” раҳбарияти 21 ёшли футболчининг агентлари билан 5 йиллик шартнома таклиф қилиб музокаралар олиб боришяпти.
Малкомнинг “Бордо” билан шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва трансфернинг 60 миллион еврога тенг бўлиши тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, бу ўйинчига “Арсенал”, “Тотенхэм” ва “Ливерпуль” каби топ жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар