Борини январда "Милан"дан кетади. У жорий мавсум бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди

  • 20 декабрь, 2019, 15:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Милан” клуби ярим ҳимоячиси Фабио Боринининг агенти Роберто Де Фанти мижозининг қишки трансферлар даврида “россонерилар” сафидан кетишини айтиб ўтди.

Tecno

“Ҳамма мураббий қарор қабул қилади. Биз унинг ўзаро келишув асосида бошқа жойда ўйнашига умид қилиб қоламиз. Италия ва Англиядан таклифлар жуда кам.

Шубҳасиз, “Милан”даги тажриба унинг учун жуда фойдали бўлди”, - дейди агент.

Маълумот учун, 28 ёшли Борини “Милан” сафига 2017 йилда “Кристал Пэлас”дан келиб қўшилган. У жорий мавсум бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!