
Борна Чоричга Мадрид ёқмаганга ўхшайди
Хорватиялик теннисчи Борна Чорич Мадрид шаҳрида ўтаётган "Мастерс" мусобасининг илк даврасида мағлубиятга учради.
Борна икки сет давомида франциялик Люка Пуйга қарши куч синашди. Афсуски, ғалабага қанча интилмасин хорват теннисчиси якунда 3:6, 5:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Энди "Mutua Madrid Open" турнирининг иккинчи даврасида Пуй польшалик Хубер Гуркачга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Комментарии