"Борнмут" бир кўрсаткич бўйича АПЛнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди

"Борнмут" Англия чемпионатининг 19-турида "Фулхэм"ни мағлуб этди (3:). 

1 ноябрдан буён Андони Ираола шогирдлари чемпионатда 8 та ўйин ўтказиб, 19 очко жамғарди. Бу Премьер-лигадаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. "Ливерпуль" улар билан бир хил очко жамғарган бўлса-да, улар яна битта учрашув ўтказди. 

"Манчестер Сити" (1:6) ва "Астон Вилла"га (2:2) қарши беллашувлар "Борнмут"нинг сўнгги 2 ойда ғалаба қозона олмаётган ягона учрашувидир. 

Айни дамда "Борнмут" Премьер-лига турнир жадвалида 12-поғонада боряпти. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!