"Борнмут" футболчисини топ жамоалар талашмоқда

CHERY AUTO

"Борнмут" футболчиси Антуан Семеньо қишки трансфер ойнасида топ жамоалар сафида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.

Tecno

Инсайдер Дэвид Орнштейн берган маълумотларига кўра, Ганалик футболчи учун "Челси", "Ливерпуль","Тоттенхэм", ва "Манчестер Юнайтед" клублари курашмоқда. Антуаннинг ўзи ҳам қишда фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиришни ният қилган. "Гилослар" аллақачон Семеньонинг ўрнини босадиган номзодларни излашни бошлаган. 

"Борнмут" футболчиси учун 65 миллион евро фунт талаб қилмоқда. 25 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 55 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Семеньо "Бормунт" сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида ярим ҳимоячи 101 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 28 та гол ва 13 та голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!