"Борнмут" устози Гвардиоланинг 4 ойлик ғалабали сериясини тўхтатди

АПЛнинг январь ойи натижалари бўйича энг яхши мураббийи эълон қилинди.

Январь ойининг энг зўр мураббийи деб “Борнмут” клуби устози Эдди Хау тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг биринчи ойида “Борнмут” меҳмонда “Челси”ни мағлубиятга (3:1) учратди, ўз уйида “Арсенал” (2:1) устидан ғалаба қозонди, шу қатори “Вест Хэм” билан қарама-қаршиликда дурранг натижа кўрсатди.

Маълумот учун, бу совринни кетма-кет 4 ой “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!