"Борнмут" ёзда Акени ортга қайтармоқчи

Англиянинг "Борнмут" клуби ёзда "Челси" футболчиси Натан Акени сотиб олишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки Аке жорий мавсумнинг биринчи қисмини айнан "Борнмут" сафида ижара асосида ўтказган эди. Бироқ, давралар оралиғида "Челси" футболчисини қайтариб олди. Ўша даврнинг ўзида "Борнмут" "аристократлар"га Аке учун 20,5 миллион евро таклиф қилган ва якунда рад жавобини олган эди.
Айни дамда Натан "Челси"да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти ва шу боис унинг Лондондаги тақдири сўроқ остида қолмоқда. Daily Mail нашрининг хабар беришича "Борнмут" мавсумлар оралиғида Аке борасида "Челси"га янги таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Натан Аке мавсумнинг иккинчи ярмида "Челси" таркибида бор йўғи 2та учрашувда иштирок этган ҳолос. У ҳам бўлса Англия кубоги доирасида "Брентфорд" ва "Вулверхэмптон" жамоаларига қарши ўткан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!