"Боруссия Д" - "Герта": Матнли трансляция

Германия чемпионати 25-турида "Боруссия Дортмунд" "Герта" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Мартон Дардай тўпни жамоадоши ошириб берди, бироқ ноаниқ.

  • 90+3'

    Доди Лукебакионинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90+1'

    ГОООЛ! Юссуфа Мукоко ҳимоячилардан ўтиб кетди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жованни Рейна дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ очиқ қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади.

  • 88'

    Юссуфа Мукоконинг жарима майдонига юришини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 86'

    Жуд Беллингхемнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 84'

    Марко Ройс жароҳат сабаб захирага олинди, Юссуфа Мукоко ўйинни давом эттирди.

  • 83'

    Марко Ройсда барчаси жойида, у майдонга қайтди.

  • 82'

    Кшиштоф Пентек майдонни тарк этди, Омар Альдерете ўйинни кучайтириши керак.

  • 81'

    Марко Ройс жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 80'

    Владимир Дарида рақибига ўта қўпол ҳаракат қилди, ҳакам унга қизил карточка кўрсатди.

  • 79'

    Боруссия Дортмунд бурчак заарбасидан хавфли вазият ташкил қила олмади.

  • 78'

    Эмре Жан ҳимоячидан қочиб, дарвозага зарба берди, голкипер тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 78'

    Жованни Рейна бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 77'

    Марко Ройс қанотда олдинга боришга уриниб кўрди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 76'

    Эрлинг Холанд битта рақибини ортда қолдирди, бироқ тўпни жарима майдонига узатиб бера олмади.

  • 74'

    Герта жамоавий ўйин намойиш этиб, ўйинни назорат қилиб турибди.

  • 71'

    Матеу Жауме Морей Бауза ўрнига Томас Мёнье ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    Торган Азар ўрнини Жованни Рейнага бўшатиб берди.

  • 71'

    Марко Ройс ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 70'

    Матеу Жауме Морей Баузанинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 68'

    Жон Кордоба ўрнини Жавайро Дилросунга бўшатиб берди.

  • 67'

    Кшиштоф Пентек тўпни рақиб майдонида ўзига бўйсундира олмади, рақиб футболчиси аниқ ўйнаб, ҳужумни бартараф этди.

  • 64'

    Боруссия Дортмунд қисқа паслар билан тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 62'

    Торган Азарнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 61'

    Махмуд Дахуд қанотдан зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 60'

    Торган Азар бурчакдан тўпни ўйин паслар билан давом эттирди.

  • 59'

    Деяваисо Зеефейк захирага олинди, Мэттью Леки ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Марвин Платтенхардт ўрнини Пал Дардаига бўшатиб берди.

  • 59'

    Деяваисо Зеефейк сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 58'

    Матс Хуммелс ўрнини Дэн-Аксель Загаду эгаллади.

  • 56'

    Махмуд Дахуд рақиб дарвозасига зарба йўллаш позициясига чиқди ва зарба берди, ноаниқ.

  • 54'

    ГОООЛ! Юлиан Брандт аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 53'

    Матеу Жауме Морей Бауза қанотдан тўпни ошириб берди, тўпга ҳеч ким етиб кела олмади, Герта ён чизиқдан тўпни ўйинга киритади.

  • 52'

    Максимилиан Миттельштадтнинг жарима майдонига узатмасига ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 51'

    Лайнсмен байроғини кўтарди, мезбонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 49'

    Боруссия Дортмунд тўпни ўзида ушлаб туриб, рақиб жарима майдонига киришга уринмоқда.

  • 47'

    Торган Азарнинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди, танаффус.

  • 44'

    Матеу Жауме Морей Баузанинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 42'

    Махмуд Дахуд тўпни ҳужум чизиғига ошириб берди, бироқ Эрлинг Холанд тўпга улгурмади.

  • 41'

    Кшиштоф Пентекнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 39'

    Владимир Дарида дарвозага зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

  • 38'

    Максимилиан Миттельштадт тўпни қайтаришда ноаниқроқ ўйнади ва рақибига қўполлик ишлатди.

  • 36'

    Нико Шульц ўйин қоидасини бузди ва Мартин Петерсен жарима тўпи белгилади.

  • 35'

    Боруссия Дортмунд бурчакдан тўпни ўйинга киритди, хавфли ҳужум вужудга келмади.

  • 34'

    Жуд Беллингхем дарвозага кучли зарба берди, бироқ голкипер ишонли ўйнаб, зарбани қайтарди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 33'

    Боруссия Д бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 32'

    Юлиан Брандт жарима майдонига киришга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилар уни тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 30'

    Боруссия Дортманд қисқа паслар билан тўпни ўзида ушлаб, ҳужум уюштирмоқда, бироқ рақиб ҳимояси аниқ ҳаракат қилмоқда.

  • 26'

    Жон Кордоба жарима майдони ичига тўпни ошириб берди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 24'

    Деяваисо Зеефейк боши билан тўпни дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 23'

    Нико Шульц ўйин қоидасини буўгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 22'

    Эрлинг Холанд жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг чап томонидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Максимилиан Миттельштадт рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 20'

    Эмре Жан ўйин қоидасини буўди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 18'

    Марко Ройс дарвозага зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Владимир Дарида ҳужумда фол ишлатди, дортмундликлар жарима зарбаси учун имкониятга эга бўлди.

  • 17'

    Тўпни эгаллаб туриш бўйича статистика: 77:23.

  • 16'

    Боруссия Дормтунд футболчиси хавфли ҳужум ташкил қилди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 15'

    Бурчакдан тўпни ошириб берилди, ҳимоячилар хавфли вазият учун имконият қолдирмади.

  • 15'

    Нико Шульц дарвозага зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 13'

    Марко Ройс тўпни дарвозага йўллашга имконият топди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 10'

    Жон Кордоба тўпни жарима майдонига ошириб берди, ҳимоячилардан бири тўпни қайтарди.

  • 9'

    Матс Хуммельс ўйиндан ташқари ҳолатда, лайнсмен байроғини кўтариб, бу ҳақида бой ҳакамга маълум қилди.

  • 7'

    Деяваисо Зеефейк ўйин қоидаси бузиб, рақиб футболчисини тўхтатиб қолди, ҳакам Герта дарвозасига жарима тўпи белгилади.

  • 6'

    Марко Ройс ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрди, аммо унинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 5'

    Боруссия Дортмунд тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 2'

    Деяваисо Зеефейк тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!