“Боруссия Д” етакчилари “Бавария” билан ўйинни қўйиб юбориши мумкин

 

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси етакчилари Марко Ройс ва Пьер-Эмерик Обамеянг “Бавария”га қарши Германия чемпионати 28-тур ўйинини қўйиб юбориши мумкин.

Ҳар икки футболчи дортмундликларнинг сўнгги машғулотларида қатнашмади. Ройснинг мюнхенликлар билан бўладиган баҳсда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди.

Қайд этиш керакки, “Боруссия Д” аъзоси Марсель Шмельцер жароҳатидан фориғ бўлди ва майдонга тушишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!