"Боруссия Д" футболчиси учун курашга МЮ ҳам қўшилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли германиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Унинг трансфери эса манкуанликларга тахминан 25 млн еврога тушиши мумкин. Энг муҳими, футболчининг ўзи ҳам барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтиб кетишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Вайгл учун шунингдек ПСЖ ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Вайгль жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!