"Боруссия Д" ҳужумчиси Бундеслига тарихига кирди

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Юссуф Мукоко кеча "Унион"га (1:2) қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Мукоко шу тариқа Бундеслигада гол урган тарихидаги энг ёш футболчига айланди. У 16 ёш 28 кунлигида бу ишни уддалади.

Мукоко “Боруссия” Дортмунд тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада жорий 2020 йилда дебют қилди. Унинг трансфер нархи 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!