"Боруссия Д" Малкомга қизиқиш билдирмоқда, аммо "Барселона" уни АПЛ клубларига сотмоқчи

  • 21 май, 2019, 15:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Малком мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига “Боруссия” Дортмунддан қизиқишлар бор. Бироқ, каталонияликлар уни АПЛ клубларига сотишмоқчи. Чунки, инглиз жамоалари Малком учун кўпроқ маблағ таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Малком “Барселона” сафига ўтган йилнинг ёзида “Бордо”дан 42 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Бироқ, бу мавсум у “кўк-анор ранглилар” сафида ўзини кўрсата олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!