“Боруссия Д” Нури Шахинни сотмоқчи эмас
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби спорт директори Михаэль Цоркнинг таъкидлашича, жамоа раҳбарияти ярим ҳимоячи Нури Шахинни сотишни режалаштирмаяпти.

“Клуб Нурини сотишни режалаштирмаяпти. Шахин бизнинг режаларимиздан ўрин олган”, - дейди Цорк Sport1.de нашрига берган интервьюсида.

Айтиш керакки, Шахин “Боруссия Д”да ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Германиялик футболчи ушбу мавсум бор йўғи 1та ўйинда иштирок этган ҳолос.