"Боруссия Д" раҳбарияти 2 йил олдин йўл қўйган хатосини тузатмоқчи

"Боруссия" Дортмунд раҳбарияти швециялик ҳужумчи Александр Исакни яна жамоага қайтармоқчи.

Айтиш лозимки, дортмундликлар 21 ёшли футболчини 2019 йил "Реал Сосьедад"га сотиб юборган эди. Аммо ҳозир улар Исакни қайта сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.

Александрнинг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. “Боруссия” уни сотиб олиши учун 30 млн евро сарфлаши керак. Унга “Милан” ҳам қизиқиб қолган.

Александр Исак жорий мавсум Ла Лигада 20 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!