"Боруссия Д" Санчони айтган пулига сотмоқчи

"Боруссия" Дортмунд "Манчестер Юнайтед" қизиқаётган Жейдон Санчонинг нархини туширмоқчи эмас.

Kicker нашрининг хабар беришича, немис гранди 20 ёшли инглиз футболчисини 120 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Шу боис, улар бундан аввалроқ, “қизил иблислар”дан бўлган 100 миллион евролик таклифни рад этди.

Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!