"Боруссия Д" ёзда "Вольфсбург" ҳимоячисини сотиб олишга уруниб кўради

  • 15 Apr 12:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Вольфсбург” клуби чап қанот ҳимоячиси Жером Руссийон “Боруссия” Дортмунднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

WAZ нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 26 ёшли франциялик футболчини мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, “Вольфсбург” Руссийонни ўтган йилнинг ёзида “Монпелье”дан 5 млн евро эвазига сотиб олган ва 2022 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

“Бўрилар” бош директори Йорг Шмадткенинг сўзларига кўра ҳозирча ҳеч бир клуб Руссийоннинг трансфери масаласида расмий таклиф билан мурожаат қилмаган.

Маълумот учун, Руссийон жорий мавсум “Вольфсбург” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!