"Боруссия Д" ёзги трансферлардаги илк харидини нақд қилиб қўйди!

  • 04 Apr 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Рами Бенсебаини фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия"сида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Журналистнинг хабарига кўра, 27 ёшли жазоирлик футболчи бир неча кун аввал Дортмунд клуби билан дастлабки шартномага имзо чеккан. Энди Бенсебаи жорий мавсум якунлангач эркин агент сифатида дортмундликлар сафига қўшилади.

Маълумот учун, Рами 2019 йилнинг августидан бери “Боруссия М” да ўйнаб келмоқда. Унинг меҳнат шартномаси муддати 30 июнь куни тугайди. У жорий мавсум Бундеслигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!