Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчи Усмон Дембелени машғулотларда иштирок этмагани учун  жазолаши мумкин.

“Усмон Дембеле бугунги машғулотларда иштирок этмади. Биз бунинг учун жазо чорасини қўллаймиз.

Мураббий билан сухбатлашганимиздан сўнг, уни машғулотлардан четлаштиришга ва дам олиш куни бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинда иштирок этмаслигига қарор қилдик”, – деб айтиб ўтди дотмундликлар директори Михаэль Цорк.

Функционер, Дембеленинг ушбу ёзда “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга яқин келмаслигини ҳам алохида эътироф этди.