"Боруссия Дортмунд" - "Штутгарт": Матнли трансляция
Германия Бундеслигаси 11-турида "Боруссия Дортмунд" "Штутгарт" билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйинни сайтимиз матнли трансляция қилинади.
- 90+3'

Ўйин якунланди.
- 90+1'

ГООООООООЛ! Николас Гонсалес дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.
- 90'

Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Жованни Рейнанинг голи офсайд сабаб ҳисобга олинмади.
- 86'

Дэн-Аксель Загаду майдонга тушди, Мануэль Аканжи захирага олинди.
- 86'

Рафаэль Геррейро ўрнига Юссуфа Мукоко майдонга тушди.
- 86'

Юлиан Брандт Жадон Санчо ўрнини эгаллади.
- 84'
Борна Сосанинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 83'
Матеу Морейнинг пасини жамоадошлари тушунмади.
- 82'
Жадон Санчонинг юқорилатиб узатган пасини ҳимоячи эгаллаб олди.
- 82'
Роберто Массимо рақибига қўполлик ишлатди.
- 81'
Жадон Санчо ҳимоячиларни ортда қолдирдир, бироқ унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 80'
Николас Гонсалеснинг зарбаси бироз ноаниқ чиди.
- 79'
Николас Гонсалес рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, пенальти йўқ.
- 77'

Филипп Форстер ўрнига Лилиан Эглофф майдонга тушди.
- 77'

Дортмундликларниннг бурчак тўпидан узатган паси хавфли чиқмади.
- 76'
Нико Шульцнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 75'
Дортмундликлар жарима майдонига киришга ҳаракат қилишмоқда.
- 72'
Рейниернинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 71'

Жованни Рейнанинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 71'
Нико Шульцнинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 67'

Танги Кулибали ўрнини Николас Гонсалесга бўшатиб берди.
- 67'

Роберто Массимо майдонга тушди, Силас Вамангитука заҳирага олинди.
- 67'

Матеу Морей қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 64'

Жед Беллингхем ўрнига Нико Шульц майдонга тушди.
- 64'

Танги Кулибали тўпни эгаллаб олиб, дарвозанинг чап бурчагига аниқ зарба йўллади.
- 63'
Филипп Форстернинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.
- 62'
Матео Климович жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегди.
- 62'
Мануэль Аканжи қўполлик ишлатди.
- 61'

ГООООООООЛ! Қанотдан узатилган пасдан сўнг Боруссия ҳимоячиларини ортда Филипп Форстер рақиб дарвозасини билан ишғол қилди.
- 59'

Эмре Жан ўрнига Рейниер майдонга тушди.
- 58'
Эмре Жаннинг узатмасини жамоадошлари тушунишмади.
- 57'
Ватару Эндо ҳужумда фол ишлатди.
- 56'
Жованни Рейнанинг зарбаси ўхшамай қолди.
- 53'

ГООООООООЛ! Геррейронинг хатосидан сўнг Силас Вамангитука тўпни эгаллаб олди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
- 50'

Силас Вамангитука қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 48'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
- 47'
Санчонинг зарбасини ҳимоячи блок қўйди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'

Биринчи тайм якунланди.
- 45+1'

Хуммелснинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 45+1'
Марко Ройснинг паси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Силас Вамангитуканинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.
- 43'
Танги Кулибалининг зарбасига дортмунликлар блок қўйишди.
- 42'
Марко Ройснинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.
- 41'

Ватару Эндо қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 39'

ГОООООООООООЛ! Жованни Рейна тўпни тўхтатиб олиб, дарвозабоннинг устидан охиста ошириб қўйди.
- 38'
Матео Климовичнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
- 37'
Борна Сосанинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.
- 36'
Танги Кулибалининг узатмасини жамоадошлари тушунишмади.
- 36'
Вальдемар Антон рақибига қўполлик ишлатди.
- 35'

Дортмундликларниг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 35'
Рафаэль Геррейрони ҳимоячилар тўхтатиб қолишди, мезбонлар бурчак тўпи тепишади.
- 34'
Эмре Жаннниг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 33'
Танги Кулибали Жуд Беллингхемга қўполлик ишлатди.
- 33'

Боруссиянинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.
- 30'
Танги Кулбиланинг зарбасини Бюрки қийинчилик билан қайтарди, Матео Климовичнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 28'

Константинос Мавропанос Марко Ройсга қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 26'

ГООООООЛ! Силас Вамангитука пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
- 26'

Эмре Жан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 25'

Эмре Жан жарима майдони ичида рақибини тўхтатиб қолди ва ҳакам пенальти белгилади.
- 24'
Константинос Мавропанос майдонга қайтди.
- 23'

Константинос Мавропаносга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
- 22'
Жуд Беллингхемнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 20'
Санчонинг ўзатмасини дарвозабон қайтариб қолди.
- 18'

Жуд Беллингхем ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урди.
- 13'
Танги Кулибалининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 13'

Штутгарт футболчилар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 10'
Ҳимоячилар Танги Кулибалига жарима майдони ичида эркин ўйнаш имконини беришмади.
- 8'

Борна Сосанинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 7'
Борна Сосанинг зарбасини Бюрки қийинчилик билан қайтарди.
- 7'
Дортмундликлар қўполлик ишлатишди, Штутгарт жаримадан тўпни ўйинга киритади.
- 4'
Боруссия Дортмунд тўпни назорат қилиб турибди.
- 2'
Ватару Эндо тўпни қабул қилиб олиб, дарвозага зарба йўллади, бироқ дарвозабон аниқ ўйнаб тўпни ушлаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди.



Фикрлар