Ads

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби ҳимоячиси Леонардо Балерди фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

TyC Sports тарқатган хабарга кўра 19 ёшли аргентиналик футболчига “Боруссия” Дортмунддан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Немис клуби Балерди учун “Бока Хуниорс”га 18 млн доллар таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Балердига шунингдек “Барселона”, “Реал” ва “Ювентус” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “Бока” бу борада каталонияликларнинг таклифини рад этган.

Маълумот учун, Балерди жорий мавсум “Бока Хуниорс” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди.