"Боруссия" Дортмунд бош мураббийи Вайглни ПСЖга қўйиб юбормади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби жорий қишки трансферлар даврида ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглни ПСЖга сотмайдиган бўлди.

Гап шундаки, дортмундликлар устози Люсьен Фавр жамоа раҳбариятидан Вайглни таркибда сақлаб қолишни сўраган. Швейцариялик мутахассис агар Аксель Витцель жароҳат олса, унинг ўрнига айнан Вайглни захира сифатида таркибда олиб қолмоқчи.

Эслати ўтамиз, бундан аввалроқ Вайгль етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис давралар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!