"Боруссия" Дортмунд бош мураббийи янги мавсумда ҳам ўзгармайди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Люсьен Фавр янги мавсумда ҳам жамоага устозлик қилишда давом этади.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра дортмундликлар бу мавсум қандай натижа қайд этишларидан қатъий назар 61 ёшли швейцариялик мутахассис ўз лавозимида қолади.
Маълумот учун, “Боруссия” айни дамда “Бавария” билан Бундеслига чемпионлиги учун курашмоқда. Дортмунд клуби пешқадам мюнхенликлардан бор йўғи 2 очкога ортда боришмоқда. Мавсум якунланишига эса яна 3та тур бор.

Фикрлар