"Боруссия" Дортмунд етакчиси "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал беллашувлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Афсуски, бизда “Боруссия” Дортмунд мухлислари учун нохуш хабар бор.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, ярим ҳимоячи Жейдон Санчо март ойи бошида олган жароҳатидан ҳали ҳам батамом қутула олмаяпти. 21 ёшли англиялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмаяпти ва катта эҳтимол билан эртага “Манчестер Сити”га қарши бўладиган чорак финалнинг дастлабки учрашувини ўтказиб юборади.

“Шаҳарликлар”га қарши бўладиган жавоб ўйини 14 апрель санасига режалаштирилган ва Санчо айнан мана шу баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Шу ўринда, Жейдон Санчо “Манчестер Сити” клуби тарбияланувчиси эканини ҳам эслатиб ўтиш лозим. У жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 31 та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 12 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!