"Боруссия" Дортмунд етакчиси "Манчестер Сити"нинг кучли эканини тан олди

“Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Марко Ройс УЕФА Чемпионлар лигаси жавоб баҳсидан ўрин олган “Манчестер Сити”га (1:2) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз пенальтига қадар жуда ишончли ўйин кўрсатдик. Рақибимиз эса, позицион ўйин намойиш этди ва буни жуда яхши уддалади. Шу йўл билан улар бизни кўп ҳаракат қилишга мажбур қилди. Ушбу ўйинда бизга тўп билан муомала қилиш жуда қийин кечди. Умумий олганда, “Манчестер Сити” биздан кучлироқ эди, улар ақлли футбол намойиш этди”, - деди Ройс УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

“Манчестер Сити” ярим финалда ПСЖга қарши кураш олиб боради. Ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйини 27 апрель куни Парижда, жавоб баҳси 4 май куни Манчестерда бўлиб ўтади.

“Боруссия” Дортмунд 28 турдан сўнг Бундеслига мусобақа жадвалида 46 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!