"Боруссия" Дортмунд футболчиси жарроҳлик амалиётини ўтказишдан қутулиб қолди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби асосий ҳимоячиларидан бири Мануэль Аканжи жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.
Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ шифокорлар 23 ёшли швейцариялик футболчига жарроҳлик амалиёти қўлланилишини айтишган эди. Аммо, якунда жарроҳлик амалиётини ўтказишга ҳожат қолдирилмади.
Ҳозирча Аканжининг қачон сафга қайтиши маълум эмас. Бироқ, шуни айтиш мумкинки у ҳали бу мавсум жамоасига ёрдам бера олади.
Маълумот учун, Аканжи “Боруссия” сафига роппа-роса бир йил муқаддам “Базел”дан 21,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида дортмундликлар сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар