"Боруссия Дортмунд" "Манчестер Юнайтед"дан вингер олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Энтони Эланга Германияга йўл олиши мумкин. "Боруссия" вингерни ижарага олиш учун ҳаракат қилмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг таъкидлашича, Эланга немис клубида ўйнашга тайёр. Унга Англиянинг бошқа бир жамоаси "Эвертон" ҳам қизиқмоқда.
Маълумот учун, 20 ёшли футболчи ушбу мавсум барча чемпионатларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.
Фикрлар