"Боруссия" Дортмунд "Вердер" дарвозасига 4 та гол урди (видео)

Германия Бундеслигасининг 29-турида “Боруссия” Дортмунд ўз майдонида “Вердер”ни қабул қилди.

“Сигнал Идуна Парк” ўйингоҳида кечган баҳс голларга бой бўлди. Якунда 4:1 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Боруссия” сафида голларни Жованни Рейна (29'), Эрлинг Холанд (34', 38') ва Матс Хуммельс (87') киритди. “Вердер”нинг ягона жавоб голига эса Милот Рашица (14') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!