"Боруссия" Дортмундга 5 та гол ҳам ёрдам бермади, "Аякс" эса юз фоизлик натижа қайд этди

Европа чемпионлар лигаси 6-тури "C" гуруҳидан ўрин олган икки учрашув якунига етди. 

Ўз майдонида "Бешиктош"ни қабул қилган "Боруссия" Дортмунд йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди". Немис клуби сафида Холанд ва Ройс дубль қайд этди. Шунингдек, Мален ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шундай бўлса-да, дортмундликлар 9 очко билан 3-ўринни қўлга киритди ва плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолди. Энди улар Европа лигасида иштирок этади. 



Ўз майдонида "Спортинг"ни қабул қилган "Аякс" 4:2 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шундай қилиб, Амстердам клуби ўз гуруҳида юз фоизлик кўрсаткич билан кейинги босқичга йўл олмоқда. 9 очкога эга "Спортинг" "C" гуруҳида иккинчи плей-офф йўллансини қўлга киритди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!