Шотландиянинг “Селтик” клуби форварди Мусса Дембеле фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириш мумкин.

Le10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчига Дортмунднинг “Боруссия” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга қараганда немис клуби Дембеле билан аллақачон музокараларни ҳам бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Дембелега шунингдек “Шальке”, “Марсель” ва “Лион” каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 15-20 миллион евро эканлиги айтилмоқда.