"Боруссия" финалда мағлуб бўлиб, кўпроқ пул ишлаб топди

Шанба кунги учрашувда устунлик қилганига қарамай, "Боруссия" Дортмунд Чемпионлар Лигаси финалида "Реал Мадрид" га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Голлар Дани Карвахаль ва Винисиус томонидан киритилди.

Дортмундликлар мағлубияти туфайли иккинчи ўрин сифатида 14,5 миллион евро ишлаб олди. "Реал" эса 20 млн евро мукофот пулига эга бўлди.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Беллингем сабабли "Боруссия Д" кўпроқ пулга эга чиқди.
 
Гап шундаки, ўтган йили 20 ёшли футболчи Мадридга 95 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Немис нашри "Ruhr Nachrichten"нинг хабар беришича, томонлар ўртасидаги келишувнинг бандларига кўра, Беллингем кубокни қўлга киритгач, Мадрид клуби қўшимча 5 миллион евро тўлашга мажбур.

Бундан ташқари, Беллингем Чемпионлар Лигасининг рамзий жамоасига киритилгани сабабли немис клуби қўшимча 2 миллион евро ишлаб олади.

Шу тариқа, немис гранди ўз ғазнасига умумий ҳисобда 21.5 миллион евро қўшиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!