"Боруссия" "Лейпциг" устидан ғалаба қозониб, биринчи ўринга кўтарилиб олди
Германия Бундеслигаси 23-турнинг марказий ўйини ниҳоясига етди.
"Боруссия" ўз майдонида "Лейпциг"ни қалуб қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Арилар" таркибидан Эмре Жан ва Ройс гол урган бўлса, меҳмонлардан Форсберг ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Мазкур ғалабадан кейин дортмундликлар яна пешқадамга айланиб олди. "Боруссия" ҳисобида айни дамда 49 очко мавжуд. Битта кам ўйин ўтказган "Бавария" 46 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.
Фикрлар