"Боруссия М" - "Боруссия" Дортмунд: Матнли трансляция

Ассалому алейкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Боруссия М" - "Боруссия" Дортмунд баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Боруссия" Дортмунд Санчонинг ягона суперголи эвазига ярим финалга йўл олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+6'

    Бурчак тўпи бу сафар дортмундликлар томонидан ижро этилади.

  • 90+5'

    ЯЯна бир бор бу иш амалга ошириладиган бўлди, ҳимоячилар фаол.

  • 90+4'

    Гладбахликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 90+3'

    Махмуд Даҳуд ҳам сариқ карточка олди, бу у учун учрашувдаги 2-си эди, ва у майдондан четлатилади.

  • 90+2'

    Рами Бенсебаини жанжал ва қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    Беллингхэм ўрнига Дан Аксель-Загаду ўйинга қўшилди.

  • 90+'

    Ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Боруссия М" футболчилари позицион ҳужумда фаол.

  • 83'

    Ройс бурчакдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берди, хавфли вазият бўлиши мумкин.

  • 82'

    "Боруссия М" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 77'

    Яна 2 ўзгариш: Штиндль ва Крамер ўрнига Вольф ҳамда Закария ўйинга қўшилади.

  • 77'

    Ўзгариш: Маркус Тюрам ўрнига Бреел Эмболо ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 76'

    Хуммелснинг 11 метрлик нуқта устидан боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 74'

    Бурчакдан тўпни Марко Ройс ўйинга киритиб беради.

  • 69'

    Мезбонларда ҳам ўзгариш: Йонас Хофманн ўрнига Валентино Лазаро ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Жейдон Санчо гол уриши билан захирага олинди, ўрнига Торган Азар ўйинга қўшилди.

  • 67'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Қандай чиройли гол! Санчо тўпни қанотда қабул қилиб олди ва айланма зарбани ишга солиб, устунга теккизиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди! Бу энди аниқ гол! 0-1!

  • 66'

    Йонас Хофманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 64'

    Санчо хавфли узатма амалга ошириши мумкин эди, бироқ рақиб футболчиси тўп йўлига оёғини қўйиб қолди.

  • 62'

    Алессан Плеа қўпол ўйнаб, ҳужумни тўхтатиб қўйди.

  • 60'

    Ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли Хофман яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 58'

    Йонас Хофманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 55'

    Бу вазиятда фол бўлган экан. Шу сабабли ВАР голни инобатга олмади.

  • 54'

    Гол инобатга олинмаслиги мумкин! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 53'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Холанд жарима майдончаси ичига тезкорлик билан ёриб кирди ва дарвоза марказига тўпни жойлаб қўйди! 0-1!

  • 52'

    Тюрам ҳужумда фол қайд этди.

  • 50'

    Марко Ройс ҳакамга қаршилик қилиб, эътироз билдиргани ва қўполлашгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 48'

    Холанд жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+1'

    Маркус Тюрамнинг голи офсайд сабабли инобаттга олинмади.

  • 45+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Бурчакдан тўпни мюнхенгладбахликлар ўйинга киритади.

  • 44'

    Нойхаус жарима майдончаси ичига тўпни узатди, тўп бурчакка чиқарилди.

  • 41'

    Кристоф Крамер ўйин қоидасини бузди. Йиқитилган рақиб жароҳат олган бўлиши мумкин.

  • 40'

    Штефан Лайнер кераксиз жойда фол қайд этди.

  • 39'

    Маҳмуд Даҳуд рақибининг футболкасидан тортиб қолди, буни илғаган ҳакам фол қайд этди.

  • 36'

    Эрлинг Браут Холанд жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвозага кучли зарба берди, ўнг томонга йўналтирилган бу зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 34'

    "Боруссия" Дортмунд бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 32'

    Ларс Штиндль ажойиб вазиятни қўлдан бой берди, зарбага бироз куч етишмади.

  • 30'

    "Боруссия Мёнхенгладбах" аъзолари жарима зарбасини ижро этишади.

  • 29'

    Маҳмуд Даҳуд қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 27'

    "Боруссия Мёнхенгладбах" аъзоси Нико Эльведи бу вазиятда ҳақ эмас. У қоидага зид ўйнади.

  • 24'

    Яна бир қўпол ўйин. Ларс Штиндлнинг бу ҳаракати учун ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.

  • 21'

    Рами Бенсебаини ўйин қоидасини бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 17'

    Тюрамнинг зарбаси дарвоза тўққизлигидан жой олиши мумкин эди, бироқ кучли зарбага аниқлик етишмади.

  • 16'

    "Боруссия М" аъзолари тўпни бир-бирига аниқ узатмалар амалга оширган ҳолда ўзида ушлаб турибди.

  • 11'

    Хофманнинг пасини қанотда қабул қилиб олган Санчо жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилишди.

  • 10'

    Ларс Штиндльнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди! Ажойиб сейв.

  • 8'

    Нико Шулц ўйин қоидасини бузди.

  • 9'

    Санчо тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказди, ҳимоячининг хатосидан сўнг Ройс дарвозага зарба берди. Бироқ тўп анча юқорилаб кетди.

  • 7'

    Йонас Хофманн офсайдда қолиб кетди.

  • 5'

    Учрашувда мажбурий ўзгариш: Рафаэль Геррейро жароҳат олди ва майдонни тарк этди, унинг ўрнига Нико Шулц ўйинга қўшилди.

  • 2'

    Хофмандан пасни қабул қилиб олган Тюрам дарвозага тўпни йўналтирди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Кубок баҳслари ўзгача тусда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Боруссия М" - "Боруссия" Дортмунд баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатинг, трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!