"Боруссия М" ярим ҳимоячиси текинга "Рома"га ўтиши мумкин

Италиянинг "Рома" клуби "Боруссия Мюнхенгладбаҳ" футболчиси Денис Закарияни таркибига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида хабар берди.

Швейцариялик 24 ёшли футболчига римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда. "Рома" немис клуби билан футболчи борасида музокарани январь ойида бошламоқчи.

Закария жорий мавсум мюнхенгладбаҳликлар сафида 5 ўйинда маёднга тушишга улгурди ва ҳисобига 2 та гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячи 2020/21 йилги мавсумда Германия Бундеслигасининг 25 учрашувида ҳаракат қилиб, биттадан гол ва голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!