“Боруссия” “Манчестер Сити” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" вингери Оскар Бобб Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, айни пайтда "Боруссия" 22 ёшли норвегиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Таъкидланишича, "асаларилар" Боббнинг тўлақонли трансфери учун тахминан 34,5 млн евро тўлашга тайёр. "Тоттенхем", "Борнмут", "Севиля", "Атлетико", "Нюкасл" ва "Кристал Пелас" клублари вазиятни кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Бобб барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.



Фикрлар