"Боруссия" Мюнхенгладбах бош мураббийи билан шартномани узайтирди

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ўзининг бош мураббийи Дитер Хеккинг билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 54 ёшли мутахассис клуб билан 2020 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, “Боруссия М” айни дамда Бундеслиганинг ўтган 11та тур якунларига кўра 23 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!