“Боруссия”: Рақобатга "Реал" ва "Барса" қўшилсин!
Жейдон Санчонинг трансфери энг кўп муҳокама қилинган мавзуга айланган бўлса-да, англиялик футболчининг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши амалга ошгани йўқ. Бунда дортмундликларнинг ҳиссаси катта бўлди. Улар манчестерликлар билан муросага келишни истамади.
Энди эса, нега бундай қилгани ошкор бўлди.
Аниқланишича, “Боруссия” раҳбарияти футболчи учун курашга “Реал” ва “Барселона” каби қудратли клубларнанг қўшилишини кутаётган экан. Бу 20 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер нархини янада оширади. Агар бу галги трансфер мавсумида Ла Лига грандларидан таклиф бўлмаса, дортмундликлар футболчини кейинги ёзда сотишга тайёргарлик кўради.
“Манчестер Сити” тарбияланувчиси бўлган Жейдон Санчо Дортмунд клубига 2017 йили 7,84 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. “Боруссия” эса, якунланган мавсумда 10 та гол уриб, яна шунча голли пас оширган футболчи учун камида 100 миллион фунт талаб қилмоқда.
Фикрлар