"Боруссия" Санчонинг маошини кескин оширмоқчи

“Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчонинг жамоадаги тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, жамоа раҳбарияти ўтган ҳафта англиялик футболчи билан гаплашган ва унинг йиллик маошини 6 миллиондан 10 миллион еврога оширмоқчи. Агарда Санчо жамоадан кетишни истаса, дортмундликлар уни 120 млн еврога сотишга тайёр. Унга эса «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Челси»дан қизиқишлар бор.

Санчо жорий мавсум Бундеслигада 31 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 16 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!