“Боруссия” Санчонинг ўрнига янги футболчи оляпти

“Боруссия” раҳбарияти жамоани тарк этиши мумкин бўлган Жейдон Санчонинг ўрнига бошқа футболчи топди. Санчо анчадан бери “Манчестер Юнайтед”га ўтиш ҳаракатида юрибди. Ёзда бу ярим ҳимоячини ушлаб қолиш дортмундликларга осон бўлмайди.

“Боруссия” Санчоннинг ўрнига ПСВ ҳужумчиси Дониэлл Маленни олишни кўзламоқда. Бу футболчи уч мавсумдан бери Нидерландия чемпионатида ишончли ўйин намойиш этмоқда.

21 ёшли Мален ПСВда 60 та учрашувда рақиблар дарвозасини 27 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 11 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!