"Боруссия" вундеркиндлари жамоага ғалаба келтирди
Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Зенит" учрашуви якунланди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиндаги дастлабки гол 79-дақиқада Жэйдон Санчо томонидан пенальтидан киритилди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Эрлинг Ҳоланд аниқ зарбаси билан ўйинга якуний нуқтани қўйди. Бутун ўйин давомида жамоавий ҳимояланган меҳмонлар барибир хатога йўл қўйди.
- 90+3'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+1'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳоланд ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Беллингемнинг узатмасидан сўнг, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчи дарвозани ишғол қилди.
- 90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Зенит" футболчилари ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ўтмоқда. Аммо ҳужумларга кескинлик етишмаяпти.
- 84'
Жиованни Рейна ва Жэфдон Санчо захирага олинди. Улар ўрнига Жуд Беллингем ҳамда Томас Дилейни майдонга тушди.
- 81'
Ҳисобда ортда қолишни бошлаган Семак шогирлари олдинга ўта бошлади.
- 78'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Санчо ҳисобни очди!
11 метрлик нуқта қаршисига келган Жэйдон дарвозабонни чалғита олди.
- 78'
Караваев огоҳлантирилди.
- 77'
Караваев жарима майдони ичида Торган Азарни қўллари билан тортиб йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади.
- 76'
Меҳмонларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ зарба билан якунланди.
- 74'
Марко Ройс ўзнига Юлиан Брандт майдонга тушди. Шунингдек, Себастьян Дриусси ўз ўрнини Юрий Жирковга бўшатиб берди.
- 73'
Ройснинг узатмасидан сўнг, Вендель тўпни ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди.
- 71'
Магомед Озвоев майдонга тушди. Унинг ўрнига Далер Кузяев захирага олинди.
- 69'
Ҳозиргина майдонга тушган Азарнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 67'
Торган Азар Маҳмуд Дауд ўрнига майдонга тушди.
- 66'
Дауднинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 64'
Ёғаётган кучли ёмғир футболчиларга баъзи муаммоларни келтириб чиқармоқда.
- 62'
Яна бир бурчак тўпи бесамар якунланди.
- 60'
Бурчакдан оширилган тўпни яна "Зенит" футболчилари қайтарди.
- 57'
Жарима майдони марказига узатилган тўпни Кержаков ушлаб олди.
- 54'
"Боруссия" бутун жамоа бўлиб ҳимояланаётган меҳмонлар ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти.
- 51'
Иккинчи қирқ беш дақиқаликда ҳам мезбонлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.
- 48'
Ройснинг зарбасидан сўнг, тўп устунга тегди. Камига, немис футболчиси офсайдда қолиб кетган экан.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Бўлимлар оралиғида Артём Дзюба ўрнига Андрей Мотсовой майдонга тушди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Геррейрунинг узатмасидан кейин Ҳоланд тўпга кучсиз зарба йўллади. Дарвозабон осонликча тўпни эгаллаб олди.
- 42'
Ҳоланд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Ўткир бурчакни нишонга олган Эрлинг мўлжалда адашди.
- 41'
Дауднинг жарима майдонига узатган тўпига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.
- 39'
Ройснинг ўткир бурчакдан берган кучли зарбасини Кержаков қайтарди.
- 37'
Назорат майдон эгаларида. Аммо меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда тез-тез хавф туғдирмоқда.
- 35'
Қанотдан узатилган тўпга Дриусси боши билан бироқ ноаниқ зарба берди. Дарвозабон тўпга чиқишга қўпол хатога йўл қўйганди.
- 34'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Ройс ва Ҳоланд бир-бирини тушуна олмади. Вазият бой берилди.
- 32'
Фавр шогирдларининг яхши ўйланган комбинацияларини "Зенит" ҳимоячилари ўз вақтида пайқамоқда.
- 31'
Геррейрунинг жарима майдони марказига оширган тўпини яна ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 28'
Ҳоланд шеригини қулай позицияга чиқаришни мақсад қилган эди. Бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди.
- 26'
Жарима тўпини аниқ ижро этган Ройснинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 25'
Жиованни Рейнага нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузган Кузяев огоҳлантирилди. Яхши стандарт вазият юзага келди.
- 24'
"Боруссия" бир неча дақиқадан бери рақиб жарима майдонига кира олмаяпти. Кўпчилик бўлиб ҳимояланаётган петербургликлар имконият бунга бермаяпти.
- 22'
Мезбонлар учун жарима майдонига кириш осон кечмаяпти. "Зенит" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилмоқда.
- 19'
Ҳар икки жамоа сафидаги техникаси юқори футболчилар ўзига хос ҳаракатлари билан ўйиннинг янада чиройли боришини таъминламоқда.
- 17'
Менье ҳужумда қоида бузди. Аниқроғи, қийин вазиятда қолган рақиби уни қўполлик ишлатишга мажбур қилди.
- 15'
Рейнанинг зарбаси голга айланишига бир баҳя қолди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.
- 13'
Майдон эгалари ўз уйида ўзларини эркин ҳис этмоқда. Улар майдон бўйлаб узатмалар амалга ошириб, тўпни назорат қилмоқда.
- 11'
Дортмундликлар эрта прессинг уюштирмоқда. Меҳмонлар ҳозирча бунга тайёрдек таассурот қолдирмоқда.
- 9'
Санчонинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 8'
Ҳоланд бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳимоячи йўл қўймади.
- 6'
Санчо қанотда рақибини алдай олмади. Тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.
- 4'
Ҳар икки жамоа илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Биз ёқтирган ўша машҳур мадҳия янгради! Усрашув бошланиши учун барчаси тайёр!
Фикрлар