"Боруссия Дортмунд" "Бирмингем"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем трансфери бўйича келишув эришди.

Bild нашри маълумотига кўра, "асаларилар" англиялик футболчининг трансфери учун 20 миллион фунт тўлайди. Хавбек учун курашда дортмундликлар "Манчестер Юнайтед"ни ортда қолдирди.

Жорий мавсумда Беллингем клуб миқёсида 35 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва иккита голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)