"Боруссия" янги тўпурар топди

“Боруссия” раҳбарияти жамоани тарк этиши кутилаётган Эрлинг Холанд ўрнига янги ҳужумчи қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳозирча дортмундликларга “Бенфика” вакили Дарвин Нуньеснинг номзоди маъқул келиб турибди.

Нуньес Португалия чемпионатида ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Лиссабонликлар сафига ўтган мавсум қўшилган уругвайлик ҳужумчи 29 та учрашувда олтита гол урганди. Бу мавсум унинг иштаҳаси очилиб кетди.

22 ёшли ҳужумчи миллий чемпионат ўйинларида ўнта баҳсда рақиблар дарвозасини саккиз бор ишғол қилди.

“Бенфика” ҳужумчисининг трансфер суммаси 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!