“Боруссия” юлдузидан воз кечяпти

Ўтган йилдан бери гранд клублардан таклиф олаётган Жейдон Санчо ёзда Дортмундни тарк этадиган бўлди. Англиялик футболчи “Боруссия” раҳбариятини ўзини қўйиб юборишга кўндирди. Буни клуб раҳбари ҳам тасдиқлади.   

- Биз Санчо билан унинг келажаги ҳақида гаплашиб олдик. Агар яхши таклиф тушадиган бўлса, уни ўйинчининг ўзи ва агенти билан бирга кўриб чиқамиз, - деди “Боруссия” клуби президенти Ханс-Йоахим Ватцке.

Дортмундликлар Жейдон Санчонинг ўрнини босадиган футболчи ҳам топиб қўйди. Маълумотларга қараганда, “Боруссия” раҳбарияти “Вердер” етакчиси Милот Рашицани таклиф қилади.

Косово терма жамоасининг 24 ёшли футболчига айни пайтда “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билмоқда. Шунингдек, манчестерликлар анчадан бери Жейдон Санчога харидор ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!