"Боруссия" Зинченкога "Сити"дан кўпроқ маош таклиф қилган
Россиялик агент Олег Ерёмин украиналик ҳимоячи Александр Зинченко “Уфа”да ўйнаб юрганида унга “Манчестер Сити”дан ташқари яна қайси жамоалар “оғиз солгани” ҳақида гапириб берди.
“Борнмут” ва “Боруссия” қизиқиш билдирган...Улар ҳатто “Манчестер Сити”дан ҳам кўпроқ маош тўлашга рози бўлган. “Зенит” ва Россиянинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган, лекин улар “Манчестер Сити”дан ҳам камроқ маблағ таклиф қилишган”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко 2016 йил “Уфа”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган эди.
Фикрлар